“Bloomberg” агентлиги Туркия Исроил билан ҳар қандай савдо муносабатини тўхтатгани ҳақида ёзди. Хабарда айтилишича, экспорт ҳам импорт ҳам тақиқлаб қўйилган.
Туркия аввалроқ Исроилга 54 турдаги маҳсулот экспортини чеклаган эди. Шунга қарамай, Исроил ҳукумати Ғазо секторида жанговар ҳаракатни тўхтатмади.
Анқара қарорини эшитгач, Исроил ТИВ раҳбари Исроил Кац Туркияни амалдаги савдо шартномасини бузганликда айблаб, мамлакат муқобил йўллар қидиришини айтди.
Апрель ойида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Анқара Исроил билан юқори суратдаги савдо муносабатини қўллаб-қувватламаслигини таъкидлаган.