АҚШ мудофаа вазирлиги “Northrop Grumman” ҳарбий саноат корпорацияси билан B-2 стратегик бомбардимончи самолётини модернизация қилиш учун 7 миллиард долларлик шартнома тузди.
Пентагон эълон қилган ҳисоботда айтилишича, мазкур келишув модернизациялаш, техник хизмат кўрсатиш, логистика, муҳандислик ва дастурий таъминот, шунингдек ёрдамчи техник воситаларни қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Шартноманинг бажарилиш муддати сифатида 2029 йил 3 май кўрсатилган.