Хабар берганимиздек, Қозон шаҳрида “Динамо” спорт жамиятининг 100 йиллигига бағишланган “Динамо спорт ўйинлари” бўлиб ўтди. Мусобақада мамлакатимиз самбочилари 11 та совринли ўринларни қўлга киритди – 5 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медали.

21 та терма жамоа вакиллари иштирок этган шиддатли беллашувлар якунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида  биринчи ўринни эгаллади.


Т. Рўзиев, ЎзА