Эртага, 20 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси “CAFA Nationʼs Cup” халқаро турнирининг финалида Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Шунингдек, ушбу турнирнинг 3-ўрин учун бўладиган баҳсида Ўмон-Қирғизистон жамоалари куч синашади.
“CAFA Nationʼs Cup” финал ўйинда футболчиларимиз оқ, дарвозабонимиз қора либосда майдонда ҳаракатланади.
Бугун, 19 июнь куни Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эса Хитойда мезбонларга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, уч кун аввал бўлиб ўтган биринчи учрашувда Тимур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси хитойликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Т. Рўзиев, ЎзА