Қирғизистонда аёллар кураши бўйича 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида икки нафар полвонимиз совриндор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Оқназарова 72 килограммгача вазнда финалга қадар етиб борди ва кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, яна бир умидли полвонимиз Шоҳида Аҳмедова қитъа биринчилигининг бронза медали билан тақдирланди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Ж.Тошхўжаев, ЎзА