НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг АҚШга сафари давомида Президент Жо Байден билан учрашиб, суҳбатдошини агар Россиянинг Украина устидан ғалаба қилишига қўйиб берилса, дунё янада хавфли тус олиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу “Хитойни илҳомлантиради”, дея қўшимча қилинган Оқ уй тарқатган хабарда.
Оқ уй меҳмони Украинага навбатдаги ёрдам ажратилгани учун АҚШга миннатдорлик билдирган ва украиналиклар қарши ҳужумга ўтиб, ижобий натижага эришаётганини таъкидлаган.
“Украина қанча кўп ерини озод қилса, музокара даврасида позицияси шунча мустаҳкам бўлади”, – деган у.
Столтенбергнинг Вашингтонга сафари Литва пойтахти Вильнюсда бўлиб ўтадиган НАТО саммитига тайёргарлик доирасида амалга оширилгани айтилмоқда.