Жо Байден Президент лавозимида ишлаётган даврда АҚШ Украинага жами 40,7 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатган, Россия махсус амалиёт бошлагандан буён ажратилган кўмак қиймати эса 40 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу маълумотни Пентагон тарқатган.

“Байден маъмурияти даврида Украинага жами 40,7 миллиард доллардан кўпроқ қийматга эга ҳарбий ёрдам шартномаси имзоланган, бу миқдорнинг 40 миллиарди 2022 йил 24 февралдан кейин берилган”, – дейилади хабарда.