Грузияда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда 5 нафар вакилимиз қатнашиб, 5 та медални қўлга киритди.

Исроил, Латвия, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг 150 га яқин боксчиси иштирок этган жангларда ҳамюртларимиздан А.Абдуназаров, М.Қўлдошалиев, М.Сайтназаров олтин, А.Маткаримов кумуш ва А.Мамараимов бронза медалига сазовор бўлди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА