Германияда от спортининг учкураш йўналишида ўтган халқаро мусобақада ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида қатнашиш бўйича белгиланган спорт нормативини бажарди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жасурбек Хотамбеков, Алишер Эркинов ва Муҳаммаддиёр Раимжонов халқаро мусобақанинг ССI2*-L таснифидаги баҳсларда муносиб натижа қайд этди.
Қизиқарли кечган мусобақа якунида Алишер Эркинов ҳамда Жасурбек Хотамбеков Германия мусобақасидаги кўрсаткичлари эвазига жорий йил Хитойда бўладиган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этиш талабини бажарди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Т. Рўзиев. ЎзА