Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги «Заркент» қишлоғида соҳил кураши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мамлакатнинг энг кучли полвонларини аниқлаб берди.

600 нафар номдор ва тажрибали спортчилар иштирок этган мусобақаларда эркаклар 7 та, аёллар 8 та вазн тоифасида ғолиблик учун курш олиб боришди.

Шиддатли ўтган беллашувлар сўнггида ўз вазн тоифаларида ўғил болалардан Зафар Пўлатов, Жалолиддин Одамбоев, Сардор Абдураҳмонов, Шербек Аблоқулов, Яшнарбек Ўроқов, Актам Эрматов, Ҳусниддин Ҳусаинов чемпионлик мақомига кўтарилган бўлса, қизлардан Мафтуна Холматова, Диллола Деҳқонбоева, Азиза Нажимова, Хожар Шапоатова, Асал Жалгасбаева, Насиба Йўлдошева, Юлдуз Муҳаммадиева, Дурдона Абдужабборова ғолибликни тантана қилишди.

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА