Украина Президенти Владимир Зеленский офиси раҳбари ёрдамчиси Михаил Подоляк айтишича, Украина Россия билан Бразилия, Индонезия ва Африка мамлакатлари таклиф қилган тинчлик ташаббуси асосида музокара олиб бормайди.

“Россиянинг ҳозирги ҳукумати билан музокара олиб боришнинг бирор имкони, бунинг учун Индонезия, Бразилия ёки Африкача ҳеч қандай “асос” йўқ”, деб ёзди сиёсатчи ижтимоий тармоқ орқали.

Москва ҳозирги шароитни ҳисобга олган ҳолда, мулоқот ўтказишга тайёрлигини бир неча бор маълум қилган, лекин Киев музокарани қонун даражасида тақиқлаб қўйган. Украина томони баёнот беришича, қачонки мамлакат 1991 йилдаги чегараларига қайтса, ўшандагина тинчлик ўрнатилиши мумкин.