Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги дипломатик алоқаларни янада мустаҳкамлаш, туризм ва маданият алмашинувини янада ривожлантириш муҳимдир.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги “Ошпаз” жамоаси, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси билан биргаликда жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Европада илк бор кенг миқёсда “Ўзбекистон маданияти фестивали”ни ўтказади. Мазкур фестиваль доирасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ҳам ўтказилади.

Ушбу  фестиваль ўзбек санъати, маданияти, анъаналари билан яқиндан таништириш, қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, ўзаро дипломатик алоқаларни янада мустаҳкамлаш  ҳамда ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Фестиваль Лондоннинг рамзи бўлмиш “Тоwеr Bridge” – машҳур Тауэр кўприги ёнида, яъни Темза дарёси бўйидаги “Potters Fields” боғида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда.

Н.Усмонова, ЎзА