Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Moscow Open Kids” халқаро турнирда иштирок этиб, муносиб учинчи ўринни қўлга киритган “Aral Sea” жамоаси ёш спортчилари тақдирланди.

Тадбир Нукус шаҳридаги Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида ташкил этилди. Мусобақада Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Белорусь ва мамлакатимиздан саккизта жамоа иштирок этди. Юртимиз шарафини ҳимоя қилган “Aral Sea” жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди. Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири вазифасини бажарувчи А.Алланазаров, Нукус шаҳридаги Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Д.Қалхоразов сўзга чиқиб, спортчиларни қўлга киритган ғалабаси билан қутлади.

Тадбир сўнггида жамоа аъзолари ва мураббийига эсдалик совғалари топширилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА