“Tashkent city”даги “Congress Hall” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди давом этмоқда.
Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастури билан таништирмоқда.
Тўртта нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлиши ва ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилиши (ҳозир 350 минг) қайд этилди.
Бунда йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади. Умуман, саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилади. Юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилиши таъкидланди.
ЎзА