“Tashkent city”даги “Congress Hall” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди давом этмоқда.
Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бешта стратегик мақсаддан иборат сайловолди дастури билан таништирмоқда
Cўнгги олти йилда ижтимоий ёрдам кўлами 5 баробар оширилиб, 2 миллиондан ортиқ оила қамраб олингани таъкидланди.Ҳозирги кунда ҳар бир эҳтиёжманд оила бюджет ва “3 та дафтар” тизими орқали моддий ёрдам олмоқда. Бу мақсадларга бюджетдан ҳар йили ажратиладиган маблағни 18 триллион сўмга етказилгани қайд этилди. Таъкидлаш лозим, 2016 йилда бу рақам 2,2 триллион сўмни ташкил этган.
Ижтимоий таъминотга йўналтирилган маблағларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2,5 баробар кўпайган. (2016 йилдаги 0,9 фоиздан 2022 йилда 2,2 фоизга).
– Лекин, ижтимоий ҳимоя фақат пул бериш билан чекланиб қолмоқда. Аслида, бу тизимнинг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрнини эгаллаши учун кўмак беришдан иборат бўлиши керак. Мисол учун, бизда оғир вазиятга тушган 30 та тоифадаги 9 миллион аҳоли бор. Булар – ногиронлиги бор шахслар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотганлар, оилада зўравонликка учраган аёллар. Шу боис, ижтимоий хизматлар соҳасини буткул қайта кўриб чиқамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА