Фарзанд энг олий неъмат саналади. Агар эгизак чақалоқ бўлса бу оиланинг қувончи янада ошади. Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Жўлдасбой Қалмуратов ва Муҳаббат Бектурғанова оиласида уч нафар фарзанд дунёга келди.
Қизларга Зульфия, Альфия ҳамда Гүльфия деб исм қўйилди. Ҳозирда чақалоқлар ва онасининг саломатлиги шифокорлар назоратида. Шундай қилиб Жўлдасбой Қалмуратов хонадонида камол топаётган уч қизнинг ёнига яна уч қизалоқ қўшилди. Қувончли воқеа сабаб туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Мамбетниязова хонадонга ташриф буюрди ва уларга ҳомийларнинг совғаларини топширди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири