Ўтган тунда Теҳрон шаҳридан Пекинга парвоз қилган Эроннинг Mahan Air авиакомпанияси самолёти йўловчиларнинг бирида юрак хуружи тутгани сабабли Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлган, деб ёзмоқда РИА Новости Uzbekistan Airports вакили берган маълумотга таяниб.
“Теҳрон – Пекин йўналиши бўйича IRM079 рейсини амалга ошираётган Эроннинг Mahan Air авиакомпаниясига қарашли самолёт Тошкентда мажбурий қўнишни амалга оширди”, – дейилади Uzbekistan Airports тарқатган хабарда.
Таъкидланишича, экипаж юрак хуружи тутган йўловчи сабабли захирадаги аэродромдан фойдаланишга қарор қилган.
Ҳаво кемасини ерга қўндириш ҳалокат режимида амалга оширилган, тез ёрдам машинаси йўловчини самолёт трапидаёқ олиб кетган ва маҳаллий шифохоналарнинг бирига жойлаштирган, дейилади хабарда.