Иккинчи даражали ўта кучли “Мавар” тўфони Япония томон йўл олди, дея хабар берди мамлакат бош метеорология бошқармаси.

Офат жума куни энг жанубий Окинава префектурасидаги Ишигаки оролига, эртаси куни асосий оролга етиб бориши мумкин. Дастлабки тезлиги пастлиги сабабли, тўфон ёмғир, шиддатли шамол кўринишида узоқ давом этиши мумкин. Мамлакат жануби-ғарби ва шарқида қуюн йўлидан, нисбатан, узоқ жойлашган ҳудудларда ҳам, аллақачон, таъсир ёмғири кузатилди. Ёқингарчилик қисқа танаффус билан бир ҳафта давом этади.

Aйни дам тўфон Япония архипелаги жануби-шарқида ҳаракатланяпти. Воқеа марказидаги босим 950 гектопаскал, шамол тезлиги секундига 45-60 метр.

Метеорологлар таъкидлашича, тўфон йўналишини аввалига шарққа ўзгартиради, кейин архипелагнинг асосий қисмига ўтиши мумкин.

ЎзА