Хабар берганимиздек, кеча тунда УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг сўнгги иккита учрашуви бўлиб ўтди.

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Мадриднинг «Реал» жамоаси «Челси» дарвозасига иккита жавобсиз тўп киритиб, ғолибликни тантана қилди. Иккинчи учрашувда “Милан” жамоаси «Наполи»ни 1:0 ҳисобида доғда қолдирди.

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашувлари 18-19 апрель кунлари ўтказилади.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА