Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан ўтказган телефон орқали мулоқотида товар айирбошлаш суръатларини таъминлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ишбилармонлари ва ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни илгари суришда апрель ойининг охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътиборқаратилди.

Маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасидаги ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.