Россия Федерациясининг Жанубий федерал университети ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Онлайн шаклда ўтказилган учрашувда томонлар умумий мақсадлар, бадиий таълим соҳасида етук кадрларни тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш тўғрисида келишувга эришди.

Ўзбекистон Бадиий академияси маълумотига кўра, мазкур Меморандум таълим сифатини ошириш, замонавий методологияларни жорий этиш ва икки давлат ўртасида маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида имзоланди.

Шунингдек, ушбу келишув ўқитувчилар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, янги инновацион таълим дастурларини яратиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Гулноза Бобоева, ЎзА