Бўш иш ўринлари ярмаркаси

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 37 нафар киши ишга жойлашиш учун йўлланма олди.

Ярмаркада тумандаги 25 корхона, ташкилот ва муассаса томонидан 186 бўш иш ўрни таклиф этилди. Тадбир иштирокчиларига бўш иш ўринлари, меҳнат қонунчилиги, ижтимоий муҳофаза, тадбиркорликка йўналтирилган имтиёзли кредитлар тўғрисида маълумот берилди.

8.jpg
9.jpg
14.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА