Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда.

— Авваламбор, пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади. Биринчиси – Қибрайда 400 мегаваттли фотоэлектр станциясини қуриш бошланди. Шунингдек, бугунги тадбирда Юқори Чирчиқда 700 мегаваттли, Оҳангарон туманида 1 минг мегаваттли ҳамда Бўкада 300 мегаваттли станциялар лойиҳаларига старт берилади,– деди давлатимиз раҳбари. –Бу лойиҳаларга 2 миллиард доллардан зиёд тўғридан-тўғри инвестициялар киритилмоқда. Бу станциялар тўлиқ қувват билан ишлай бошлагандан кейин йилига 6 миллиард киловатт-соат кафолатланган электр ишлаб чиқаради.

Бу станцияларнинг электр энергияси қўшимча 2 миллион аҳоли ва 30 минг корхона талабини таъминлашга етарли бўлади.

Шунингдек, пойтахтда электр энергияси билан барқарор таъминлаш учун янги подстанциялар қурилади ва мавжудлари янгиланади, қўшимча юқори кучланишли тармоқлар қурилади, иссиқлик марказлари реконструкция қилинади, когенерация технологияси жорий қилинади.

ЎзА