От спорти бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари от йўрттириш бўйича Қозоғистонда ўтказилган «Алмати кубоги» ва «Дўстлик кубоги» мусобақаларида муваффақиятли иштирок этди.
Ҳамюртларимиз ўзига хос кечган баҳсларда 2 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Терма жамоамиз аъзоси Юсра Файз икки бор шоҳсупага кўтарилди. У «Чек» лақабли отда дастлаб «Дўстлик кубоги»да 66,09 натижа билан иккинчи кўрсаткични қайд этди. «Алмати кубоги»да мезбон спортчига кичик фарқ билан имкониятни бой берган Файз яна бир бор кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, ўсмирлар тоифасида кечган беллашувларда Даря Мосева ҳамда Яна Павлиева бронза медалларини қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА