18 феврал куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов вайронкор зилзиладан жабр чеккан Газиантеп шаҳрида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан учрашди.

Вазир Ўзбекистон Президенти, ўзбек халқи номидан Туркияга чуқур ҳамдардлик билдирди.

“Ушбу табиий офат оқибатлари барчамизнинг қалбларимизни чуқур яралади. Бу оғир пайтларда биз Туркия билан биргамиз”, дея таъкидлади у.

Шунингдек, “Туркия ташқи ишлар вазири, қардошим Мевлут Чавушўғлу билан Туркиянинг Газиантеп шаҳрида учрашдим”, деб ёзган Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм каналида.

ЎзА