Маҳаллий «Страна» нашрининг маълумотига кўра, АҚШ Президенти Жо Байден эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келган.
Нашрнинг хабар беришича, Байден Украина Президенти Владимир Зеленский билан Михайлов соборида учрашган.
Икки давлат етакчисининг собор майдонига келганини Украина Олий Рада депутати Алексей Гончаренко тасдиқлаган.
Зеленский Байденнинг Киевга ташрифини “жуда муҳим қувватлаш”, деб баҳолаган.
Аввалроқ Оқ уй Байденнинг Польшага сафар билан бориши, Украинага келмаслиги ҳақида хабар берган эди.
ЎзА