БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан навбатдаги ракета синови ўтказилиши билан боғлиқ воқеага кескин эътироз билдирди ва Пхеньянни иғвогар қадамлардан тийилишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот котиби Стефан Дюжаррик ахборот берди.
Бош котиб яна бир қитъалараро масофали баллистик ракета учирилишини ҳам қоралади. Шунингдек, Шимолий Кореяни ҳар қандай иғвогарна ҳаракатдан зудлик билан воз кечишга, Хавфсизлик Кенгаши тегишли резолюциялари доирасидаги халқаро мажбуриятни тўлиқ бажаришга чақирди.
ЎзА