Тоқаев «Украина – Россия» масаласида ўз позициясини билдирди.
Бугун, 16 февраль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Украина етакчиси Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди «Казинформ».
Украина томонининг ташаббуси билан ташкил этилган суҳбат икки давлат ўртасидаги гуманитар алоқа масаласини муҳокама қилишга бағишлангани айтилмоқда.
Тоқаев Қозоғистоннинг Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можарони БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг умумий нормалари асосида дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича позициясини тасдиқлаган.