“BER” аэропорти ишчиларининг норозилиги 300 га яқин рейс бекор қилинишига ва 35 минг йўловчи эътирозига сабаб бўлиши мумкинлиги кутилмоқда.

“rbb24” хабарига кўра, акция ташкилотчиси – “Verdi” касаба уюшмаси 6 минг нафар ходимнинг аксарияти намойишга қўшилишидан умидвор. Чоршанба куни эрталаб аэропорт биноси олдида тахминан 1,5 минг киши тўпланиб, митинг ўтказиши режалаштирилган. Касаба уюшмаси иш ҳақи оширилиши, меҳнат шароити яхшиланишини талаб қилмоқда. Ҳозирча иш берувчи билан келишишнинг иложи бўлмади.

Г. Абдуллаева,

ЎзА