Европа Иттифоқи 22 февралда Истанбулда саммит ўтказишни режалаштирмоқда, унда Украина можаросининг оқибатлари муҳокама қилинади, деб баёнот берди Туркияга келган Евроиттифоқ делегацияси раҳбари Николаус Мейер-Ландрут.
«Йигирма иккинчи февралда Истанбулда саммит бўлиб ўтади. Саммитга Украина ҳукумати вакиллари ҳам таклиф этилган», – деган у.
Anadolu агентлиги ёзишича, саммитда «можаронинг геосиёсий ва иқтисодий оқтбатлари” муҳокама этилиши режалаштирилган. Олий даражадаги мажлисда Туркия вакили ҳам иштирок этиши режалаштирилган, лекин айнан ким қатнашишига Мейер-Ландрут аниқлик киритмаган.
«Биз шу йўл билан Украинани қўллаб-қувватлашимизни намойиш қиламиз», – дея таъкидлаган у.