Японияда январь ойида коронавирусдан вафот этганлар сони кескин кўпайган. Январь бошидан буён 8,1 мингдан зиёд бемор ҳаётдан кўз юмган, бу бир ойлик кўрсаткич бўйича мутлақ рекорд, дейилмоқда.

Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган маълумотларга кўра, ўтган якшанба куни коронавирус туфайли 326 та ўлим қайд этилган. Январнинг 22 кунида вафот этганларнинг жами сони 8 минг 103 кишини ташкил этган. Эпидемия бошлангандан буён ойлик ўлим кўрсаткичи илк бор 8 мингдан ошган. 5 минг киши сўнгги 12 кун ичида вафот этган.

Японияда коронавирусдан ўлим ҳолатининг кескин кўпайиши декабрь ойи бошидан кузатилмоқда. Вафот этганларнинг 97 фоизи ёши 60 дан ошган кексаларга тўғри келмоқда.