Бугун, 20 январь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Суҳбат чоғида Қозоғистон – Россия стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Томонлар савдо-иқтисодий, энергетика ва бошқа соҳалардаги алоқани ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган.

ЎзА