Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси 2023 йилда олтмишдан ортиқ ракеталарни учириш ва икки юздан зиёд космик ускуналарини орбитага чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда корпорациянинг матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, жорий йилда корпорация Хитой космик станцияга астронавтлар ва юкларни етказиш учун учта космик кемани учиришни мўлжалламоқда. Улар орасида юк ташувчи «Тяньчжоу-6» ҳамда бошқариладиган «Шэньчжоу-16» ва «Шэньчжоу-17» бор.

«Бэйдоу-3» глобал навигация тизимининг ишлашини янада ошириш учун Хитой учта захира сунъий йўлдошини учиришни режаламоқда. Шу билан бирга, корпорация тижорат мақсадларида Ерни масофадан туриб, зондлаш янги авлод тизимини яратишни тезлаштирмоқчи.

Ой, Марс ва Коинотни тадқиқ қилиш лойиҳаларининг тўртинчи босқичи доирасида Хитой жорий йилда «Чанъэ-7» ва «Тяньвэнь-2» зондларини, шунингдек, геостационар микротўлқинли зондни ишлаб чиқишни давом эттиради.


ЎзА