Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида саноатни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта режаларни белгилаб берди.

Унда ҳар бир туманга 50 миллион доллар инвестиция олиб келиш вазифаси қўйилди.

–Бу – ҳар битта туманда қўшимча камида 5 мингта иш ўрни ва 20 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади, дегани, – деди давлатимиз раҳбари.

Бу ишларни тизимли ташкил қилиш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил қилинди.

Вазир Қудратов, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бу ишларни тўғри ташкил қилса, 2023 йилда саноатда ўсишни 14 фоизга олиб чиқиш мумкинлиги таъкидланди.

ЎзА