Осиё Парламент Ассамблеясининг (ОПА) XIII ялпи мажлиси 8-10 январь кунлари Антальяда Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Мустафо Шентоп бошчилигида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

“Ўзгарувчан халқаро динамикага кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш” деб номланган тадбирда 27 давлатдан парламент делегациялари иштирок этади.

Муҳокамалар ОПА Бош котиби Муҳаммад Ризо Мажидий ва Мустафо Шентоп нутқлари билан очилади.

Сессия ишида Озарбайжон, Шарқий Тимор, Эрон, Саудия Арабистони, Туркманистон ва Яман парламентлар раҳбарлари қатнашади.

Ироқ, Фаластин, Россия ва Иордания делегацияларига вице-спикерлар бошчилик қилишади.

ЎзА