Бундай реклама баннерларини Шимолий Голландия провинциясидаги автобуслар бекатларида жойлаштириш мумкин бўлмайди, деб хабар қилади AD агентлиги. Маҳаллий ҳокимият бу қарорни балиқ хўжаликларидаги ишлаб чиқариш атроф-муҳитга катта зарар келтириши билан изоҳлайди.

Ҳудди шу сабабга кўра, минтақада гўшт рекламаси ва қазиб олинадиган ёқилғи  турлари қўлланиладиган соҳалар, масалан, авиапарвозлар ва бензинда юрадиган автомобиллар рекламаларига ҳам таъқиқ қўйилди.

Аввалроқ, Нидерландиянинг Харлем шаҳрида экологияни ўйлаган ҳолда гўшт рекламаси таъқиқланган эди. Умуман олганда, таъқиқ минтақадаги беш юзга яқин бекатларга таалуқли бўлади.  У жорий йилнинг охирига қадар амал қилади.

Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА