Айни дақиқаларда давлат раҳбари Парламент ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилмоқда.

–Бу йил 381 нафар спортчимиз жаҳон ва Осиё мусобақаларида, 43 нафар иқтидорли ва билимдон ёшларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадалари ҳамда танловларида совринли ўринларни қўлга киритгани, барчамизни албатта, қувонтиради.

Нуроний отахон ва онахонларимиз оила даврасида, Ҳаж ва Умра зиёратларида шукроналик дуоларини қилаётгани, бизга куч ва ғайрат бағишламоқда.

Бугунги кунда, Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланаётгани, халқаро ҳамжамият буни кенг эътироф этаётгани ҳам, айни ҳақиқатдир.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари ҳамда ўнлаб юқори даражадаги халқаро анжуманларга мезбонлик қилдик ва муҳим ташаббусларни илгари сурдик.

Булар ҳам мамлакатимизнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Мана шундай катта ютуқларга эришишда фидокорона меҳнати билан ҳисса қўшган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман,– Ўзбекистон Президенти.

ЎзА