Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон газтранспорт тизимининг техник имкониятларини муҳокама қилмоқда, газ иттифоқини ташкил этиш бўйича гап бўлгани йўқ, деб баёнот берди Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков.

«Аслида газ иттифоқини барпо қилиш муҳокама қилингани йўқ. Барча муҳокамалар икки томонлама ҳамкорлик форматида олиб борилди, дейлик, Қозоғистон РФ билан, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида. Уч томонлама форматда муҳокама қилингани йўқ, биз ўзимизнинг газтранспорти тизимларимизнинг техник имкониятларини муҳокама қилмоқдамиз», – деган у ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда, деб ёзмоқда РИА Новости.

Вазирнинг қўшимча қилишича, газ соҳасидаги ҳамкорлик масалалари уч томоннинг ҳам розилигини талаб қилади. «Бу амалий масалалар, шу боис қандайдир иттифоқ ташкил қилиш ҳақидаги гап-сўзлар умуман бўлгани йўқ», – дея қўшимча қилган вазир, дейилади хабарда.