Озарбайжоннинг бир йўла бешта туманида кучли қор бўрони туфайли газ таъминотида узилишлар кузатилмоқда, 5 мингта абонент газсиз қолди, деб хабар бермоқда «Азеригаз» ишлаб чиқариш бирлашмаси матбуот хизмати.
Сўнгги бир неча кун давомида Озарбайжоннинг қатор туманларида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда. «Ҳавонинг кескин пасайиб кетиши оқибатида Имишли, Губин, Гусар, Лерик, Астарин туманларида қатор қишлоқларни газ билан таъминлашда узилишлар кузатилган.
«Азеригаз» ишлаб чиқариш бирлашмаси совуқ ҳаво шароитида аҳолини газ билан узлуксиз таъминлаш учун барча имкониятни ишга солмоқда. Кескин об-ҳаво газ таъминотчилар фаолиятини чеклаб қўймоқда, шунга қарамай, газсиз қолган 5000 абонент муаммосини ҳал қилиш учун муҳим чоралар кўрилмоқда», – дейилади бирлашма тарқатган хабарда.