ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги 22-болалар мусиқа ва санъат мактабида 570 нафар ўғил-қиз фортепьяно, торли чолғулар, академик хонандалик, эстрада хонандалиги, дамли ва зарбли чолғулар, бахшичилик, хореография, театр санъати, тасвирий санъат каби йўналишларда маҳорат оширмоқда.

Мактабда ёшлар мусиқа ва санъатга оид сир-асрорларни пухта эгаллаши учун зарур барча шароит яратилган. Машғулот хоналари зарур жиҳоз ва анжомлар, мусиқа асбоблари билан таъминланган. 70 га яқин малакали педагог ёшларга маҳорат сирларидан сабоқ бермоқда.

Маскан тарбияланувчилари мамлакатимиз миқёсидаги ҳамда халқаро танлов ва фестивалларда ўз истеъдодини муваффақиятли намойиш этиб келмоқда. Айниқса, Самира Бекжонова, Арман Тилегенов, Умида Қидирбергенова, Савлат Ҳудойбергенов, Улзода Қалбоева, Рамуза Пердебоева, Зарина Кўмекбоева, Расул Турсунбоев, Ли Ангелина, Асемай Уракова, Айдана Аметованинг истеъдоди қатор танловларда юксак эътирофларга сазовор бўлган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА