Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси – АСЕАН мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбир тузилманинг бирлиги ва муҳим аҳамиятига нисбатан қўшма мажбуриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, – деб ҳисоблайди Камбожа мудофаа вазири Теа Бан.

“Синьхуа” ёзишича, Теа Бан минтақа ва бутун дунё хавфсизлигининг ҳозирги манзараси жуда заиф ва тобора ноаниқ бўлиб қолаётганини таъкидлаган. Шунингдек, сўнгги 16 йил ичида йиғилиш АСЕАН тинчлиги, хавфсизлиги, барқарорлиги ва тараққиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида стратегик мулоқотни, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун фойдали платформага айланганини ҳам қўшимча қилган.

Г. Абдуллаева,

ЎзА