Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитида иштирок этган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров мамлакатимизга ташрифини якунлади.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилган. Унинг илк соҳиби туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун буюк адиб ва жамоат арбоби, улуғ гуманист Чингиз Айтматов бўлди.

Саммит якунида бу мукофот Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга топширилди.

И.АВВАЛБОЕВ, А.АБДУЛЛАЕВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (фото), ЎзА.