Халқаро «Вики Ерни севади» фототанловида Ўзбекистон ҳам иштирок этади

Ушбу танлов юртимизда 15 майдан 15 июнга қадар давом этади.
Танлов «Википедия» Бутунжаҳон эркин энциклопедияси мақолаларини ва «Викимедиа» жамғармасининг бошқа лойиҳаларини иллюстрация билан бойитиш мақсадида қўриқланадиган табиий ҳудудлар (қўриқхоналар), миллий боғлар, хушманзара жойлар, ландшафт зоналари, боғларнинг суратларини кўпайтиришга бағишланган бўлиб, Ўзбекистоннинг ушбу танловда қатнашишидан мақсад — мамлакатимиз табиатига кенг жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш ва экологик туризмни ривожлантиришдир.
Бу йил танлов икки туркум бўйича ўтказилади: манзаралар (шунингдек, табиат ёдгорлиги ҳисобланган алоҳида дарахтлар) ва макротасвирлар (ҳайвонлар, ўсимликлар, замбуруғлар).
Танловнинг республика босқичи Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар фойдаланувчи гуруҳи аъзолари ва рус «Викисаёҳат» ҳамжамияти ҳамкорлигида, Wikimedia Foundation ҳамда Ўзбекистон республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳомийлигида ташкил этилмоқда.
Танлов шартлари билан ушбу ҳаволаорқали танишишингиз мумкин.
Танлов ғолиблари «Викимедиа» жамғармаси томонидан интернет дўконлардан керакли буюмни харид қилиш имконини берувчи ваучерлар ва Ўзбекистон республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Маълумот ўрнида, анъанавий танлов 2013 йилдан бошлаб, ҳар йили май-июнь ойларида ўтказиб келинади. Бу йил танловда 48 мамлакат иштирок этиши кутилмоқда.
ЎзА