Тиббиётнинг шундай йўналишлари борки, у нафақат инсон саломатлиги, балки гўзаллигига ҳам хизмат қилади. Дерматовенерология ва косметология айнан шундай йўналишдир.
Юртимизда бу соҳага ихтисослашган илмий-амалий тиббий марказ мавжуд бўлиб, марказ ходимлари томонидан кейинги йилларда бир қатор ютуқларга эришилмоқда.
Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилган конференция ҳам ўзбек тиббиёти ва илм-фани учун манфаатли бўлди.
«Чeгара билмас космeтология» мавзусидаги ушбу халқаро илмий-амалий анжуманга юртимиздаги мутахассислар билан биргаликда Европа давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистоннинг дерматокосметология йўналишидаги етакчи экспертлар таклиф этилди.
Анжуман соҳа вакиллари учун тажриба алмашиш майдонига айланди. Асосий эътибор маҳаллий мутахассисларнинг дерматокосметологияда самарали фаолият олиб бориш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди. Етук соҳа вакилларининг маърузалари тингланиб, маҳорат дарслари ўтказилди.
М.Қосимова, ЎзА