Энди ATTO транспорт карталари почта бўлимларида сотилади

400

Тошкентда ATTO транспорт карталарининг барча сотув бўлимлари ёпилади. 15 майдан бошлаб карталарни UzPost бўлимларида харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, почта бўлимларида карта ҳисобини тўлдириш ва бир кундан 365 кунгача бўлган муддатли тарифни олиш мумкин.

ATTO транспрот картасини пойтахтимиздан бошқа вилоятлар почта бўлимларидан ҳам харид қилиш мумкин. Бу хизмат Ўзбекистоннинг барча вилоятларида йўлга қўйилган. Карта ҳисобини ATTO мобиль иловаси орқали тўлдириш, шунингдек виртуал карта очтириш ҳам мумкин.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА