Тошкент ахборот технологиялари университетида хакатон бўлиб ўтади
232

21-23 май кунлари Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида United Clean Coders хакатони бўлиб ўтади.
Хакатоннинг биринчи кунида ташкилотчилар иштирокчи жамоалар ва уларнинг лойиҳалари билан танишади. Кейинги икки кун минимал ҳаётий маҳсулотни яратишга бағишланади.
Тадбир мазкур университет томонидан ташкил этилаётган Bright Future танловлари туркумидан жой олган. Хакатонда юртимизнинг барча олий таълим муассасалари талабалари иштирок этишлари мумкин.
Унда қатнашиш учун уч нафар кишидан иборат жамоат тузилиб, анкета тўлдириш ва юбориш керак. Жамоаларни рўйхатга олиш 20 майга қадар давом этади.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА