Жорий йилнинг биринчи тўрт ойи мобайнида 2,1 мингдан ортиқ ташкилотлар давлат ғазнасига 32,9 триллион сўмдан кўп пул туширган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Шундан 16,2 триллион сўми давлат улуши мавжуд 10 та компания ҳиссасига тўғри келади. Ушбу кўрсаткич бўйича кучли учликда 7,7 триллион сўмдан ортиқ пул ўтказган «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (НКМК) етакчилик қилмоқда, Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2,5 триллион сўм билан иккинчи, «Uzgazstrade» 1,4 триллион сўм билан учинчи ўринни эгаллаган.

Топ-10 солиқ тўловчилар рўйхатидан ўрин олган бошқа давлат компаниялари қуйидагилар:

Ҳудудгазтаъминот— 1,3 триллион сўм

«Ўзбекнефтгаз» — 1 триллион сўм

«Навоийуран» ДК— 596,3 миллиард сўм

«UzAuto Motors» AЖ— 417,2 миллиард сўм

«Ўзбектелеком» АЖ— 408,9 миллиард сўм

«Ўзтрансгаз» АЖ— 351,1 миллиард сўм

«Ўзмиллийбанк» — 343,7 миллиард сўм.

Хусусий компанияларга келсак, уларнинг Топ-10 таси 2,5 триллион сўмдан ортиқ солиқ тўлаган.

UzBAT улар орасида энг йирик солиқ тўловчи ҳисобланиб, давлат бюджетига 843 миллиард сўм солиқ тушумини амалга оширган. Ундан кейинги ўринларда 277 миллиард сўм билан Enter Engineering Ltd. ва 255 миллиард сўм билан «Tashkent Tobacco» МЧЖ бормоқда.

Республика бюджетига салмоқли улуш қўшган бошқа хусусий компаниялар қуйидагилардан иборат:

Kapitalbank— 235 миллиард сўм

Eriell GMH DM — 187 миллиард сўм

Unitel MCHJ QK— 163 миллиард сўм

Hamkorbank— 161 миллиард сўм

Gid License Plate MCHJ XK— 160 миллиард сўм

ADM Jizzakh MCHJ— 153 миллиард сўм

Anglesey Food MCHJ—99 миллиард сўм.

ЎзА