Ўзбекистон ва Кипр ТИВ раҳбарлари учрашди

248

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан учрашди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, кун тартибига икки томонлама муносабатни ҳар томонлама ривожлантириш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасидаги дўстона алоқани қўллаб-қувватлаш каби кўплаб масалалар киритилди.

Иқтисодий дипломатияни изчил ривожлантириш устувор вазифа экани таъкидланди. Дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод қилиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Б.Саидов 2023 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси доирасида ҳам жаноб Комбос билан музокара ўтказган. Ўшанда Ўзбекистон – Кипр муносабатларидаги мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашув ўтказиш ва парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.