Вьетнамнинг Дананг шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида XXVI Осиё чемпионати бошланди.
Чемпионатнинг илк кунида терма жамоамизнинг уч нафар аъзоси даянга чиқди. Вазни 63 килограммгача бўлган Амирбек Тўраев нимчорак финалда Қозоғистон вакили Нурбек Газезни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 54 клограммгача вазн тоифасида ўтган 1/8 финал босқичида Жаҳонгир Худойбердиев япониялик Рику Такамаруни таслим қилди.
Афсуски, Зебинисо Ҳошимжонова (-46 кг) ўзининг илк жангида таиландлик Камончанок Секеенга имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, XXVI Осиё чемпионати 19 май кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА