Юртимизда пахта йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани деҳқонлари ҳам етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунга қолдирмасдан, сифатли йиғиб олишда тинмай меҳнат қилмоқда.

Теримчиларга “ҳорманг” дейиш мақсадида  O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Казбек Артиков тумандаги “Хўжайли Маҳлиё” ҳамда “Бахиев Ўткирбой” фермер хўжаликларига ташриф буюриб, пахта териш жараёни, теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

– Жорий йилда 30 гектар ерга пахта экилган бўлиб, бугунги кунда режамиз 60 фоиздан ошди, – дейди “Саманкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бахиев Ўткирбой” фермер хўжалиги раҳбари Ў.Бахиев. –Теримчилар учун барча шароит яратилган бўлиб, ҳар куни иссиқ овқат ва кунлик терим пуллари билан таъминланмоқда.

Фермерлар томонидан етиштирган ҳосилни йиғиб-териб олишда ўз ҳиссаларини қўшаётган илғор теримчиларга партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА